1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Об-ҳаво
23 марта, 12:14 290 0

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +25 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +25 даражагача кўтарилади
Фото: Марат Наджибаев / UzNews.uz
Ўзгидромет хабарига кўра, 23 март куни Ўзбекистон ҳудудига деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бунинг натижасида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +15...+20 даража илиқдан юқори бўлмайди.  

24-25 мартда салқин ҳаво массалари мамлакат ҳудудидан чиқиб кетади, унинг ўрнига жанубий ҳудудлардан илиқ ҳаво масслари кириб келиши бошланади, бу кунларда ёғингарчилик эҳтимоли кам бўлади, ҳаво ҳарорати кечалари +8...+13 даража илиқ, кундуз кунлари +20...+25 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.

26-27 мартда республикамизга Кавказ ҳудудларидан булутли массивлар кириб келади, бунинг ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари +8...+13 даража илиқ, кундуз кунлари +17...+22 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда айрим кунларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей