1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
23 марта, 09:35 713 0

COVID-19 туфайли мактабларда таътил муддати узайтирилиши мумкин

Нурмат Отабеков инфекция билан боғлиқ вазият ёмонлашадиган бўлса, таътил муддати узайтирилишини маълум қилди.
COVID-19 туфайли мактабларда таътил муддати узайтирилиши мумкин
Фото: Маънавият ва маърифат маркази
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков журналист Аброр Зохидов билан суҳбатда мамлакатда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият ёмонлашадиган бўлса, умумтаълим мактабларида баҳорги таътил муддати узайтирилиши мумкинлигини маълум қилди.  

Унинг сўзларига кўра, касалланганлар орасида болалар улуши ориб борган. Ўтган йили коронавирус пандемияси даврида умумий касалланишлар орасида болалар улуши 5-7 фоиз бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 25 фоиздан ошган. 

“Шунинг учун ҳам Тошкент шаҳрининг айрим туманларидаги мактаблар таълими онлайн тартибига ўтказилди. Ҳозир таътил давом этяпти ва уларнинг якунига қадар биз касалликнинг тарқалиш занжирини узишга муваффақ бўлишни режалаштиряпмиз. Мабодо вазият ижобий томонга ўзгармаса, таътиллар муддатини узайтириш масаласини ўйлаб кўрамиз”, - деди Нурмат Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўқувчилар 29 мартга қадар баҳорги таътилга чиққан. 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланиши белгиланган.  
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей