1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
22 марта, 18:10 1564 0

“Навоий” театри актрисасининг ўлими билан боғлиқ ЙТҲга расмий изоҳ берилди

Аввалроқ, Тошкентда театр актрисаси машина уриб кетиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди.
“Навоий” театри актрисасининг ўлими билан боғлиқ ЙТҲга расмий изоҳ берилди
Фото: ГАБТ
Жорий йил 18 март куни соат 18:30 ларда Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрининг икки ходимини театр яқинидаги пиёдалар ўтиш жойида Spark уриб кетганди.  

Тошкент шаҳар ИИББнинг ҳолат юзасидан берган расмий изоҳига кўра, Миробод туманидаги Зарафшон ва Ислом Каримов кўчаларининг кесишмасида 32 ёшли Х.З. Spark'ни бошқариб кетаётганда пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 30 ёшли Б.Р. ва 23 ёшли Н.А.ни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида иккала пиёда тан жароҳати олиб, шифохонага жойлаштирилган. 2021 йил 20 март куни пиёдалардан бири Б.Р. тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, олган тан жароҳатлари натижасида жонлантириш бўлимида вафот этган.  

Мазкур ҳолат юзасиданТошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей