1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
22 марта, 16:17 559 0

Чегарадан ноқонуний олиб чиқилаётган хорижий валюталар тўхтатиб қолинди

Фуқаро йўловчи божхона декларациясида қайд қилинмаган хорижий валютани олиб чиқиб кетаётган вақтида фош қилинган.
Чегарадан ноқонуний олиб чиқилаётган хорижий валюталар тўхтатиб қолинди
Фото: Божхона қўмитаси
ДБҚ Матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари Ўзбекистондан чиқиб кетаётган фуқаро Т.Б.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйган.

Қайд этилишича, божхона постида ўтказилган шахсий кўрикдан сўнг ушбу шахс курткаси чўнтагида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 14,6 минг АҚШ доллари ва 620.1 минг қозоқ тенгесини олиб чиқишга урингани фош бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.  

Маълумот учун, амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлган, чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 100 миллион сўм эквивалентида тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.
Чет эл фуқаролари эса Ўзбекистонга кириш чоғида олиб кирган миқдордаги нақд хорижий валютани эркин олиб чиқиб кетишлари мумкин.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей