1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
22 марта, 16:09 257 0

Термизда ўзбек ва турк ҳарбийлари ҳамкорлигида махсус-тактик ўқув бошланди — фото

Ушбу тадбир Ўзбекистон ва Туркия Мудофаа вазирларининг икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига асосан ташкиллаштирилган.
Термизда ўзбек ва турк ҳарбийлари ҳамкорлигида махсус-тактик ўқув бошланди — фото
Фото: Мудофаа вазирлиги
Бугун, 22 март куни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги Термиз дала-ўқув майдонида Ўзбекистон ва Туркия Мудофаа вазирларининг икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига асосан мазкур мамлакатлар Қуролли Кучларининг махсус бўлинмалари билан ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқувининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Мудофаа вазирлиги Ахборот хизматининг UzNews.uz’га маълум қилишича, жорий йилнинг 27 мартига қадар давом этадиган мазкур тадбирда икки давлат ҳарбий мансабдорлари ва хизматчилари иштирок этди. 

Қайд этилишича, дала-ўқув майдонидаги ўқувларда ҳарбий хизматчилар тажриба алмашиш учун 15 км мажмуавий махсус тактик йўлагидан ўтиш, жанговар иккилик, учлик ва тўртлик таркибида яқин жанг элементлари бўйича кўргазмали амалий махсус ўқ отиш ва қийин шароитларда яшовчанлик ҳолатлари бўйича амалий машғулотларга жалб этилди. 

Шунингдек, полигонда иштирокчилар махсус-тактик ўқуви саволлари бўйича машғулотлар олиб боришди ҳамда ўзбек ва турк ҳарбийлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.









Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей