1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
22 марта, 13:48 242 0

Қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликка тортиш ёши узайтирилмоқда

Амалдаги тартибга кўра, жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликка тортиш ёши 13 ёш ҳисобланади.
Қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликка тортиш ёши узайтирилмоқда
Фото: UzNews.uz
Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликка тортиш ёшини 14 ёш этиб белгилаш таклиф қилинмоқда (ҳозирда 13 ёш).

Бу борада Бош прокуратура ИИВ, Адлия вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ билан биргаликда уч ой муддатда Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига тегишли ўзгартиришларни киритади.  

Бош прокуратура ушбу қоида жиноят қонунчилигида вояга етмаганларга нисбатан инсонпарварликни кучайтириш мақсадида киритилаётганини таъкидламоқда. Қайд этилишича, аксарият хорижий мамлакатлар Жиноят кодексларида (Германия, Франция ва МДҲнинг барча мамлакатларида) жавобгарлик ёши 14 ёш сифатида белгиланган.

Шунингдек, жиноят қонунчилигини янада либераллаштириш, хотин-қизлар ва болаларни ҳимоя қилишга қаратилган қўшимча кафолатларни таъминлаш мақсадида Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига қуйидагиларни назарда тутувчи қоидаларни киритиш таклиф этилмоқда:

– ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти учун вояга етмаган шахсни у жазони ўтаб бўлганидан сўнг судланмаган деб ҳисоблаш.

Ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти учун шахс жазони ўтаб бўлганидан сўнг судланмаган ҳисобланишига оид қоида вояга етмаганлар манфаати ҳамда уларнинг вояга етмаганлик давридаги жиноятлари учун келгуси ҳаётларини янгидан бошлаш учун имконият бериш мақсадида киритилмоқда;

– вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилишнинг умумий давомийлиги кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда тўрт соатдан ошмаслиги лозимлиги (ҳозирда олти соатни ташкил қилади);

Мазкур қоида боланинг ёши ва психологик ҳолатини инобатга олиб киритилмоқда. 

– вояга етмаган жабрланувчи, гувоҳ ёки айбланувчини сўроқ қилишда вояга етмаган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг илтимосига кўра психолог иштирок этишини таъминлаш (ҳозирда фақат педагог иштирок этиши белгиланган) каби янги механизмлар жорий этилмоқда.
Жиноят процессининг маълум бир босқичларида психологнинг иштироки тартибини белгилаш мақсадида ушбу қўшимчалар киритилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей