1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Реклама
22 марта, 17:38 326 0

MacCoffee’нинг «Совғалар 1,2,3да» суперакцияси натижаларининг сарҳисоби

MacCoffee’нинг йирик акцияси тугади, компания билан ушбу ёрқин лаҳзаларни яна эслашга ва қайта ҳис қилишга ҳаракат қилиб кўринг.

MacCoffee’нинг «Совғалар 1,2,3да» суперакцияси натижаларининг сарҳисоби

MacCoffee 3таси 1да Original’нинг «Совғалар 1,2,3 да» акцияси ўз ниҳоясига етдию 2020 йил 1 февралдан 2021 йил 28 февралгача йирик миқёсда ўтказилган ўйинда телефон ҳисобини 10 000 сўм миқдорида тўлдириш, смартфонлар ва супер совринлар - янги Cobalt автомобиллари ўйналди. MacCoffee акцияси улкан ҳиссиётлар оқими, қувонч кўз ёшлари, ҳаяжон, бахтли лаҳзалар ва кўплаб янги ва қизиқарли танишларни, энг муҳими, инсонлар ҳақидаги илиқ ва самимий ҳикояларни туҳфа қилди.

Ҳамма телефонига "Сизнинг балансингиз тўлдирилди" деган қимматли хабарномалар келишини яхши кўради. Айнан ушбу ёқимли СМС-хабарлар акциянинг 99 301 иштирокчисига буюрди, MacCoffee «Совғалар 1,2,3 да» акцияси доирасида кофе шинавандаларининг баланси 993 010 000 сўм миқдорида тўлдирилди. Бундан ҳам ёқимли нарса фақат янгигина смартфон балансини тўлдиришга эришиш бўлса керак. Иштирокчиларга 924та замонавий смартфонлар  тақдим этилди. Компания уларнинг ҳар бирини фотосуратга олиб, ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларида сиз билан ўртоқлашди.

Акциянинг чўққиси 7 – роппа-роса еттита - янги Chevrolet Cobalt автомобилларидан ташкил топди. Ҳар бир ғалаба – бу алоҳида воқеа бўлиб, уларни доим MacCoffee’да ёдда сақлашади. Бу таърифлаб бўлмайдиган бахт, қувонч ва миннатдорчилик туйғуларидир. Бу ҳиссиётларнинг энг яхши ифодасини кўриш ва MacCoffee 3в1 Original’ни қадрловчиларнинг ҳаётига назар солиш имкониятидир.

Биринчи Cobalt Хоразм вилояти, Хозарасп қишлоғида яшовчи Атамуротов Раҳматуллога насиб этди. Эҳтимол, унинг ғолиб бўлган қоғозхалтачани ўчоқда ёқиб юборишига оз қолганлиги ҳақидаги ҳикоясини эсласангиз керак. СМС дарҳол келмаганлиги учун Раҳматулло қоғозхалтача ютуқсиз бўлса керак деб ўйлаган. Бу ғаройиб воқеа худди фильм сюжетига ўхшайди.

Иккинчи автомобиль Ангренга - Баймакова Замира томон йўл олди. Замирахон топшириш маросимига бир ўзи эмас, балки ўзининг бутун аҳил оиласи билан ташриф буюрди. Топшириш маросимида Замира кучли ҳаяжонда эди, аммо унинг ўғиллари бундай ҳаяжонли дақиқаларда онасини қўллаб-қувватлаш учун ундан бир қадам ҳам узоқлашмадилар.

Учинчи ва тўртинчи автомобилларни бир кунда андижонлик Маҳмудов Сардорбекка ва самарқандлик Қаххорова Шохистага топширилди. Сардорбекнинг орзуси отасига машина совға қилиш эди ва у ўзининг қатъийлиги ва севимли қаҳваси туфайли эзгу орзусини рўёбга чиқарди. Шохиста учун бу йил хушхабарлар билан бошланди, аввал магистратурага ўқишга кирди, сўнгра эса MacCoffee’нинг «Совғалар 1,2,3 да» акциясида янги автомобиль ютиб олганидан хабар топди. У бунга умид ҳам қилмаганди, у акция бошланишидан аввал бўлганидек, шунчаки севимли кофесини ичиб юрган.

Яна бир Cobalt Бухоро вилояти Когон шаҳрига йўл олди. Бу ҳақиқий янги йил мўъжизаси эди, чунки когонлик қурувчи Улжаев Фарҳод янги йил киришидан олдин ўзининг янги автомобилини ютиб олди. Ахир, бу мўъжиза эмасми, дўстлар? Бевосита янги йил олдидан Фарҳод ва унинг аҳил оиласи мукофотлаш маросими ўтказилган Тошкент Central Park’дан тўппа-тўғри Когонга қайтиб кетишди.

MacCoffee бош совринининг 6-ғолибини тақдирлаш бирмунча ғайриоддий жойда, яъни пойтахтдаги 7-сонли поликлиникада ўтказилди. Чунки «Совғалар 1,2,3да» акцияси доирасида 6-автомобилни ютиб олган Зиёмухамедова Юлдуз айнан шу ерда ишлайди. Юлдуз жуда камтар қиз бўлиб чиқди ва унга тақдирнинг бундай совғаси буюрганига ҳатто ишона олмади!

Қаҳрамоннинг онаси бу яхши фикрлар ва карантин пайтида Юлдуз ёрдам берган беморларнинг миннатдорчилигининг MacCoffee бош совринини ютиб олиш шаклида рўёбга чиқиши деб ҳисоблайди.

Охирги, 7-автомобиль гўё гўзал ҳикоянинг якуни каби, супер соврин ютуқларини бошлаб берган биринчи ютуққа ўхшаб Хоразм вилоятига йўл олди. Бу сафар Юқори-Дорман қишлоғига. Ўлмасхон Аташеванинг азалий одати, яъни ҳар сафар бозордан қайтиб келаётганида 10та севимли MacCoffee 3таси 1да қаҳвасини сотиб олиши унинг машина ютиб олишига ёрдам берди. Эҳтимол, барчангиз бу қандай таъсирли маросим бўлганлигини эсласангиз керак? Ўлмасхонни қўллаб-қувватлашга келган оила аъзолари ўз қувонч кўз ёшларини тия олмадилар.

Барчасига қарамасдан, бу йил ҳамма учун ҳам осон йил бўлмади, аммо компания унга бироз қувонч ва меҳрибонлик кирита олди. Компания чин қалбдан акциянинг барча иштирокчилари, MacCoffee’ни севувчиларга ва барча шерикларга ташаккур билдиради.

Акция тугади, лекин компания сиз билан хайрлашмайди, азиз дўстлар. Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан ҳар доим жуда кўп қизиқарли нарсаларни, доимий ўйинлар ва танловларни топишингиз мумкин.

Сайт: www.maccoffee.uz
Instagram: @maccoffee3in1.uz
Faceboo: facebook.com/maccofee3in1.uz
Telegram: t.me/MaccoffeeUzb

Реклама ҳуқуқлари асосида

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей