1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
22 марта, 11:30 537 0

Маҳкумларни жазони ўташ учун манзил-колонияга ўтказиш тартиби бекор қилинади

Шунингдек, маҳкумлар жазосини енгилроғи билан алмаштириш тартибига ҳам ўзгартиришлар киритилиши мумкин. 
Маҳкумларни жазони ўташ учун манзил-колонияга ўтказиш тартиби бекор қилинади
Фото: UzNews.uz
Жиноят кодексининг 50-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бу борада ИИВ томонидан тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ўзгартиришлар манзил-колониялар тугатилиши муносабати билан, жиноят содир этган шахсларни тўғридан тўғри умумий тартибли колонияларга юбориш ёки уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони қўллаш тартибини жорий этиш назарда тутилмоқда.
 
Лойиҳада шунингдек, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни, Жиноят-ижроия ва Солиқ кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутилмоқда.

Жумладан:

– маҳкумларни жазосини енгилроғи билан алмаштириш ёки жазодан шартли озод қилишга тақдим этувчи Инсонпарварлик комиссиясини ташкил этилиши, комиссия ваколатлари, асосий вазифалари, фаолияти ва таркибини белгилаш;
– озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларни жазодан озод этилганидан сўнг пенсия таъминоти кафолатини кучайтириш мақсадида маҳкумларга ягона ижтимоий солиқни ҳар ойда ихтиёрий равишда тўлаб бориш ҳуқуқини тақдим этиш;
– маҳкумлар жазосини енгилроғи билан алмаштириш тартибига ўзгартириш киритиш.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей