1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
22 марта, 14:22 322 0

ДХХ ҳудудлардаги тезкор тадбирда 1 килога яқин опий ва 4 килодан ортиқ нашани “қўлга олди” — видео

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, уларнинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича ҳам чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
ДХХ ҳудудлардаги тезкор тадбирда 1 килога яқин опий ва 4 килодан ортиқ нашани “қўлга олди” — видео
Фото: Видеодан кадр
ДХХ Матбуот хизмати Тошкент шаҳри, Фарғона ва Наманган вилоятларида гиёҳванд моддалар савдосига қарши ўтказилган рейдларда қатор жиноий ҳаракатлар фош қилинганини маълум қилди.

Жумладан, ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Чилонзор тумани ҳудудида “Денов – Тошкент” йўналишида киракашлик билан шуғулланувчи фуқаро бошқарувидаги автомашина тўхтатилган.

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, юкхонада Деновдан почта сифатида бериб юборилган автомобиль эҳтиёт қисми ичига яширилган 965 гр. “опий” гиёҳванд моддаси борлиги маълум бўлган ва процессуал тарзда расмийлаштириб олинган.

Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик воситасининг эгаси Чилонзор туманида яшовчи фуқаро М. Нурумбетов бўлиб, у ушбу моддани деновлик А. Умуровдан 6500 АҚШ долларига сотиб олган. Тезкор тадбир доирасида Нурумбетов ва Умуровлар ҳибсга олинди. Мазкур шахслар муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиб келган бир гуруҳ шахслар жиноят устида қўлга олинди. Фарғона туманида истиқомат қилувчи ушбу фуқаролардан келгусида сотиш мақсадида яшириб қўйилган 3 кг 14 гр. “гашиш” гиёҳванд моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманида яшовчи шахсдан 15 минг АҚШ долларига сотиб олинган ушбу гиёҳвандлик воситаси контрабанда йўли билан мамлакатга олиб келинган.

Бундан ташқари, Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса Наманган шаҳрида ҳаракатланаётган “Кобалт” русумли автомашина тўхтатилди. Йўловчи, Учқўрғон шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган Аваскан уулу Абдураимга тегишли спорт сумкаси ичида 787 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланди.

Терговга қадар текширувда, у Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб ўтилган ушбу гиёҳванд моддани Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, М. Мирҳамидовга бериши кераклиги маълум бўлди ва тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур шахс ҳам қўлга олинди.

Поп туманида жойлашган “Наманган” ЙПХ масканида “Наманган - Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” тўхтатилиб текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган Учқўрғон туманида яшовчи Қирғизистон фуқароси Х. Амановнинг ёнида 392 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. У буни сотиш мақсадида Тошкент шаҳрига олиб кетаётган бўлган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, уларнинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича ҳам чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей