1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
22 марта, 10:28 988 0

Яна бир соҳада қонунбузарлик ҳақида хабар берган фуқароларга пул мукофоти берилади

Фуқаро юборилган фото ва видео фактлар учун пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Яна бир соҳада қонунбузарлик ҳақида хабар берган фуқароларга пул мукофоти берилади
Фото: UzNews.uz
Тегишли қонун лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш, уларда ноқонуний объектлар қуриш ҳамда тегишли ҳужжатларда белгиланганидан ортиқча ердан фойдаланиш тўғрисида аниқланган ҳолатлар ҳақида хабар берган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан БҲМнинг 10% миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Қонун лойиҳасида белгиланишича, 2021 йил 1 августдан бошлаб янги ажратилган ер участкаси ёки қурилган (қурилиши тугалланмаган) бошқа кўчмас мулк объектининг фасад қисмида уларнинг эгалари томонидан QR-код жойлаштирилади.

Шу мақсадда 1 августгача барча ер фонди участкалари, бино ва иншоотлар, шу жумладан енгил қурилмалар хатловдан ўтказилиб, давлат реестрига QR-код бириктирилади.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар нотўғри жойда ахлат ташланган ҳолатлар, лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганликлари учун ҳам пул мукофоти олишади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей