1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Маданият
22 марта, 08:37 398 0

Ўзбек болалар ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 88 ёшида вафот этди

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 2021 йил 21 март куни вафот этди.
 
Ўзбек болалар ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 88 ёшида вафот этди
Фото: Youtube
Ўзбек болалар ёзувчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 2021 йил 21 март куни 88 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда Абдулазиз Муборак Facebook’даги саҳифаcида маълум қилди. Шунингдек, маълумотни ёзувчининг яқинлари ҳам тасдиқлаган. 

Худойберди Тўхтабоев 1932 йил 17 декабр куни Фарғона вилоятининг Катта Тагоб қишлоғида туғилган. 1949 йил Қўқон давлат педагогика институтини, 1955 йилда Тошкент Давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетини) тамомлаган.

1958 йилдан Худойберди Тўхтабоев кейинги 14 йил мобайнида “Тошкент оқшоми”, “Совет Ўзбекистони” газеталарида 300 дан ортиқ фелетонларини чоп этади. Шунингдек, “Гулистон”, “Шарқ юлдузи”, “Гулхан”, “Ғунча”, “Ёш куч” журналларида, “Ёш гвардия” ва “Камалак” босма нашрларида ижод намуналари билан иштирок этади.

1958 йил қисқа вақт мобайнида “Ёш гвардия”, “Сир фош этилди”, “Сеҳрли қалпоқча” каби китоблари омма эътиборига ҳавола қилинди.

Кейинроқ “Омонбой ва Давронбой”, “Сариқ девни миниб”, “Йиллар ва йўллар”, “Беш болали йигитча”, “Қасоскорнинг олтин боши”, “Сеҳргарлар жанги ёки ширин қовунлар мамлакатида”, “Жаннати одамлар” каби китоблари чоп этилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей