1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
21 марта, 18:19 1324 0

Ўқитувчининг 4-синф ўқувчисини қаттиқ дўппослагани камерага тушиб қолди — видео

Таъкидланишича, ўқитувчи дўппослаган ўқувчи унинг ўз ўғли бўлган. Асака туман халқ таълими бўлими расмий муносабат билдирди.
Ўқитувчининг 4-синф ўқувчисини қаттиқ дўппослагани камерага тушиб қолди — видео
Фото: Видеодан кадр
Бугун, 21 март куни ижтимоий тармоқларда мактаб синфхоналарининг бирида ўқитувчи 8-10 ёшлардаги ўқувчини дўппослгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Воқеа Андижон вилоятининг Асака туманида содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Асака туман халқ таълими бўлими расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, Асака туманидаги 49-мактабда ўқитувчи ўқувчини дўппослаганлиги тўғрисида юборилган видеолавҳа юзасидан мактаб фаолияти туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилган.

Видеолавҳада акс этган бошланғич синфларда тасвирий санъат ва мусиқа фани ўқитувчиси асакалик У.М 1986 йилда туғилган. Мактабда 2019 йил 4 сентябрдан буён мусиқа фанидан дарс бериб келади.

Видеолавҳада акс эттирилган воқеада У.М. ўз ўғлини, яъни ушбу мактабининг 4-Б синф ўқувчиси М.И.ни калтаклаган. Бунга сабаб ўқувчи дарс вақтида сўроқсиз уйига кетиб қолганлиги учун унинг синф раҳбари Ш.Э. ўқувчини суриштириб, фарзандини дарсда иштирок этмаганлигини айтганлиги учун М. У. аччиқ қилиб ўз фарзандини урган.

“Ушбу ҳолат юзасидан Асака тумани вояга етмаганлар комиссиясига мурожаат этилди.  
Келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги юзасидан туман халқ таълими бўлими зарурий чораларни кўриб, тегишли ишларни олиб боради ҳамда жамоатчилик ва ота-оналарни ҳамкорликка чақиради”, - 
дейилади Асака туман ХТБ Матбуот хизмати муносабатида.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей