1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
20 марта, 11:17 412 0

Тошкентда сохта "элликталик" долларларни муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди

Прокуратура ва ДХХ ҳамкорликда ўтказган тадбирда бир гуруҳ шахсларнинг қалбаки купюралар билан савдо қилишларига чек қўйилди.
Тошкентда сохта
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Миробод туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.С. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро С.га 50 АҚШ доллари купюрадаги 16 дона қалбаки 800 АҚШ долларини 500 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида О.С.нинг ёнидан яна 7 дона қалбаки 50 купюрадаги 350 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.С. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей