1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
19 марта, 16:04 809 0

Ҳайдовчи машинани орқага ҳайдаётганида болаларни босиб кетди — видео

Қашқадарё вилоятида йўлни кесиб ўтаётган болалар Lacetti остида қолди.
Ҳайдовчи машинани орқага ҳайдаётганида болаларни босиб кетди — видео
Фото: Видеодан кадр
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 13 март куни соат 14:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида “Чинор” ресторани рўпарасида ҳайдовчи Ш.С. Lacetti’ни орқага бошқараётиб, йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли С.А. ва 9 ёшли А.А.ларни уриб юборди.

Натижада, вояга етмаган болалар тан жароҳати олиб биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ўтказилган судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, иккала вояга етмаган болалар енгил тан жароҳати олганликлари маълум бўлган.   

Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар тўпланган ва Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилган.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей