1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Об-ҳаво
19 марта, 15:06 818 0

Синоптиклар Наврўз байрамида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди

Ўзгидромет келаётган дам олиш кунларида республикада кутилаётган об-ҳаво ҳақида батафсил маълумот берди.
Синоптиклар Наврўз байрамида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди
Фото: Марат Наджибаев / UzNews.uz
Ўзгидромет хабарига кўра, 20 март куни кўплаб жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Фарғона водийсида ёғингарчилик бўлмайди.

Ҳарорат +10…+15 даражагача пасаяди. Баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 17-22 метргача кучаяди.

21 март куни Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларга бироз ёмғир ёғиши мумкин, Тошкент вилоятида эса ёмғир фақат кечаси ва эрталаб ёғади.

22 март куни шимолий ҳудудлардан ташқари республиканинг барча жойларида ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади. 21-22 март кунлари ҳаво ҳарорати +15…+20 даражагача кўтарилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей