1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
19 марта, 12:02 430 0

Имтиёзли кредитни ўзлаштирган банк масъулига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ушбу шахс ўз шериклари билан 9 нафар фуқаро ва 3 та ЯТТ номига уларнинг хабарисиз имтиёзли кредит ҳужжатларини расмийлаштирган.
Имтиёзли кредитни ўзлаштирган банк масъулига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Фото: Прокуратура департаменти
Прокуратура департаментининг маълум қилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан АТ “Агробанк” Андижон филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг масъул вазифасида ишлаб келган Г.А. МЧЖ раҳбари М.О. билан олдиндан тил бириктириб, 2019-2020 йилларда 9 нафар фуқаронинг хабарисиз уларнинг номига сохта маълумотлар тайёрлаш орқали 129,5 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратган ва уни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Шунингдек, Г.А. фуқаро Х.М. билан ҳам олдиндан тил бириктириб, 3 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар номига 90 млн сўм имтиёзли кредит ажратишга эришган. Шу тариқа уларнинг жами 219,5 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб ушбу кредит маблағларини шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей