1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
19 марта, 10:55 1563 0

Тошкентда ота ўз  ўғлини ўлдириб, ертўлага кўмиб, устини цементлаб қўйди

Ўғлининг қотилига айланган отага нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Тошкентда ота ўз  ўғлини ўлдириб, ертўлага кўмиб, устини цементлаб қўйди
Фото: Иллюстрация
2018 йилнинг 27 август куни соат 18:30 ларда Маҳмуд Асроров (исм-шарифи ўзгартирилган) Яшнобод туманидаги уйида ўғли Мирали Асроровни спиртли ичимлик ичганликда айблаб, кетмон дастаси билан бошига, сўнгра чап биқини – қовурға устига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдириб қўяди. Бу ҳақда  Яшнобод туман суди судьяси Darakchi нашрига маълум қилди.  

Жиноят изини йўқотиш мақсадида 28 август куни мурдани уйининг ертўласига кўмади. Шу йили октябрь ойида, жиноят фош этилмаслиги учун мурда кўмилган жой устини цемент сувоқ билан қоплайди. 

Ота қизи Латофат Жумаева акаси йўқолганлиги ҳақида тегишли органларга мурожаат қилганидан сўнг, 2019 йил октябрь охирида уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ертўладаги цемент сувоқни кўчириб, ўғлининг мурдасини кавлаб олади ва уйининг томига яширади. 

Орадан вақт ўтиб, 2020 йил 14 февраль куни мурдани қўшнисининг томига олиб ўтиб, яширади.

Ўтказилган судда судланувчи М. Асроров ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди. Латофат Жумаева отасига даъвоси йўқлигини, жазо тайинлашни судга ҳавола қилишини маълум қилди.

Судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан айбли, деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей