1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
19 марта, 10:34 417 0

Ўзбекистонга 12 килодан ортиқ суюқ героин олиб ўтишга уринган “юкчи” афғонлар қўлга олинди — видео

Улар чегара постига одатдаги усулда, қўл юклари билан кириб келган. Божхона ходимларида эса бошқа-бошқа сумкалардаги бир хил идишлар шубҳа уйғотган.
Ўзбекистонга 12 килодан ортиқ суюқ героин олиб ўтишга уринган “юкчи” афғонлар қўлга олинди — видео
Фото: Видеодан кадр
2021 йил 1 март куни соат 16:35 ларда қўшни Афғонистондан Ўзбекистонга чегара пости орқали кириб келаётган 4 нафар шахснинг қўл юклари орасидаги сочлар учун мўлжалланган шампун идишлари божхона ходимларида шубҳа уйғотади. Мазкур шахсларнинг бирига тегишли сумка кўздан кечирилганда, ундан ичида суюқлиги бўлган 14 дона шампун идишлари олинган.

Текширувлар натижасида эса ушбу идишларда ҳақиқатда шампун эмас, балки умумий вазни 3 кг 149 гр бўлган суюқ героин олиб ўтилаётгани аниқланди. Бироз муддатдан сўнг чегара постига кириб келган яна бир шахснинг қўл юклари орасидан олинган “шампун”лардан оғирлиги 2 кг 532 гр бўлган суюқ героин тўхтатиб қолинган.

Тезкор тадбирлар натижасида иккинчи “юк ташувчи”нинг ортидан 5 дақиқа фарқи билан яна икки нафар шахс худди ўша услубда жами оғирлиги 6 кг 674 гр бўлган суюқ героиннинг кириб келиши олди олинди.

Қўшни мамлакат фуқароларидан 53 дона шампун идишда умумий оғирлиги 12 кг 355 гр бўлган суюқ героин расмийлаштириб олинган. Олинган экспертиза хулосаларига кўра, мазкур моддалар ҳақиқатан ҳам суюқ героин бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида савдоси тақиқланган моддалар рўйхатига киради. 

Юқоридаги шахсларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилди ҳамда Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей