1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
19 марта, 09:17 624 0

Тошкентда метронинг икки вагон таркиби тўқнашди

ФВВ ҳолат бўйича расмий маълумот бериб, жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқлигини билдирди.
Тошкентда метронинг икки вагон таркиби тўқнашди
Фото: ФВВ
ФВВ хабарига кўра, 18 март куни тахминан соат 20:10 да “Олмазор” метро бекатидан “Сергели” йўналишининг “Чоштепа” бекати томон ҳаракатланиб кетаётган 4 та вагондан иборат таркибнинг техник сабабларга кўра тўхтаб қолиши натижасида ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган навбатдаги йўналиш таркиби тўхтаб турган вагонга бориб енгил урилган.  

Аниқланишича, ҳодисада жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Вагонларга ҳам катта зарар етмаган.

Шунингдек, “Сергели” метро йўналишининг воқеа содир бўлган қисмида ҳаракат вақтинча тўхтатилганлиги боис, қолган таркибларнинг ҳаракати қўшимча йўналиш бўйича давом эттирилди. Ҳозирда ушбу йўналишда ҳаракатлар тўлиқ қайта йўлган қўйилган.

Вагон ичидаги йўловчи фуқаролар хавфсиз жойга эвакуация қилиндилар.

Ҳозирда вазият юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей