1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
18 марта, 21:53 189 0

Ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда яратилган вакцинадан Хитойда фойдаланишга рухсат берилди

Хитой амалдорлари ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда яратилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди.
Ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда яратилган вакцинадан Хитойда фойдаланишга рухсат берилди
Фото: ССВ
Хитой фанлар Академияси Микробиология институти ва Аnhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd компанияси томонидан яратилган коронавирусга қарши янги рекомбинант вакцинасидан Хитойда фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди. Бу ҳақда инновацион ривожланиш вазирлиги хабар бермоқда.

Мазкур вакцина устидаги тадқиқотлар 2020 йилнинг бошида бошланган. 2020 йилнинг октябрида вакцинанинг I ва II фаза синовлари якунланди. 2020 йилнинг ноябрь ойидан эса Хитой, Ўзбекистон, Покистон, Эквадор ва Индонезияда вакцинанинг III фаза клиник синовлари бошланган.

Қайд этилишича, вакцинациянинг бутун курси давомида енгил реакциядан ортиқ жиддий ножўя таъсирлар юзага келмаган. Вакцинани қабул қилишда самарадорликни баҳоловчи хусусиятлардан бири бўлган қонда нейтралловчи антитаначаларнинг ҳосил бўлиши белгиланган талабларга тўғри келиши аниқланган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей