1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
18 марта, 21:40 293 0

Президент Чирчиқдаги иккита маҳалла аҳолиси билан суҳбатлашди — фото

Шавкат Мирзиёев суҳбат давомида шаҳарда зарур шароитларни яратиш учун катта ишлар бошланганини қайд этди.
Президент Чирчиқдаги иккита маҳалла аҳолиси билан суҳбатлашди — фото
Фото: president.uz
Президент Чирчиқ шаҳрига ташрифи чоғида «Ифтихор» маҳалласига ташриф буюрди ва кўп қаватли уйларда яшаётган одамлар билан суҳбатлашди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

«Чирчиқ бир пайтлар донғи кетган шаҳар эди. Охирги вақтларда анча «чарчаб» қолганди. Тегирмон навбати билан дегандек, энди бу ерда ҳам ҳамма шароитларни яратамиз. Саноатни кўтариш, иш жойлари очиш, йўлни, иссиқлик таъминотини яхшилаш бўйича катта ишларни бошлаяпмиз», - деган давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев ҳудуддаги муаммоларни, аҳолининг талаб ва истакларини сўради. Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган йигитга ер ажратиш бўйича шаҳар ҳокимига кўрсатма берди. Президентни кўришни орзу қилиб, давлат раҳбари олдига чиққан болани бағрига босиб суратга тушди.

Президент шаҳардаги «Лола» маҳалласида ҳам бўлди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила хонадонига кириб, ҳол-аҳвол сўради.








Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей