1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
18 марта, 19:38 502 0

Жиззахда раққоса қизларга “шароит яратиб” берган қўшмачи аёл ушланди — видео

40 ёшли аёл Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм, Андижон ва Фарғона вилоятларидан бўлган қизларга ўз уйидан жинсий алоқа қилишлари учун жой берган.
Жиззахда раққоса қизларга “шароит яратиб” берган қўшмачи аёл ушланди — видео
Фото: Видеодан кадр
Жиззах шаҳрида 2014 йилдан бери қўшмачилик фаолияти билан шуғулланиб келган 40 ёшли аёл қўлга олинди.

Аниқланишича, аёл Иттифоқ маҳалласидаги уйида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон ва Фарғона вилоятларидан бўлган 8-10 нафар аёлларни сақлаб, уларни тўй ва маросимларга раққосаликка юбориш, шунингдек, жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб келган. 

Ўтказилган тезкор тадбирда у ҳамда Қорақалпоғистонда яшовчи 38 ёшли ва Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи 30 ёшли аёллар ашёвий далиллар билан қўлга олинди.  

Хизмат учун келишилган 500 минг сўмдан 150 минг сўмини олган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей