1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
18 марта, 16:33 537 0

“Сўх воқеаси” иштирокчиларига нисбатан суд ҳукми ўқилди

Фарғона вилоят судида жами 22 нафар сўхлик турли муддатларга ҳукм қилинди.
“Сўх воқеаси” иштирокчиларига нисбатан суд ҳукми ўқилди
Фото: Turmush.kg
Бугун, 18 март куни, Фарғона вилоят судида 22 нафар “Сўх воқеаси” иштирокчиларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу жиноят иши юзасидан Фарғона вилоят судининг 2021 йил 18 мартдаги ҳукмига кўра, бурча судланувчилар Жиноят кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган.

Жумладан, “Сўх воқеаси”нинг икки нафар иштирокчисига 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси шунингдек, ўн нафарига 5 йил, саккиз нафарига 4 йил ва икки нафарига 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жиноят оқибатида Фарғона вилоят ИИБ фойдасига етказилган 9 млн 996 минг 341 сўм моддий зарар судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан чиқарилган ҳукмнинг мазмуни батафсил тушунтирилиб, судланувчилар ва бошқа томонларга ушбу ҳукм устидан шикоят қилишнинг қонунда белгиланган тартиби ва муддати тушунтирилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 31 май куни Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасида жойлашган Чашма булоғи олдида икки мамлакат фуқаролари ўртасида зиддият келиб чиққан эди.

Мазкур вазиятда ҳар икки томонда оммавий тартибсизликлар келиб чиққан ва бунинг ортидан юқорида санаб ўтилган фуқаролар қамоққа олинган эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей