1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Реклама
18 марта, 15:36 318 0

Intermed Innovation тиббиёт лабораторияси энди 24/7 тартибида ишлайди

Intermed Innovation - бу кўп тармоқли лаборатория бўлиб, болалар ва катталар учун 1000дан ортиқ таҳлилларни ўтказади.
Intermed Innovation тиббиёт лабораторияси энди 24/7 тартибида ишлайди
Тошкентда истиқомат қилувчи кўплаб кишиларнинг талабига биноан, Intermed Innovation тиббиёт лабораториясининг асосий филиалларида иш вақти туни-кун бўлади:

1. Олой бозорининг автомобиллар тўхташ жойидаги намуна олиш пункти
2. Чинобод кўчаси, 10А манзилидаги Intermed Innovation тиббиёт маркази (мўлжал - Шаҳристон метро бекати)
3. Наманган шаҳрида - NBU автомобиллар тўхташ жойидаги намуна олиш пункти

Шунингдек, лаборатория филиали Мирзо-Улуғбек тумани, 51Б манзилида жойлашган Sadaf шифохонасида ҳам очилмоқда. Иш вақти: ҳар куни соат 8:00дан 18:00га қадар.

Intermed Innovation - бу кўп тармоқли лаборатория бўлиб, болалар ва катталар учун 1000дан ортиқ таҳлилларни ўтказади:

• гормон ва онкомаркерлар даражасини аниқлаш
• вирус, бактерия, замбуруғ, гелминтлар ва уларга бўлган антитаначаларни аниқлаш
• аллергенларнинг кенг спектори
• қон қуюлишини аниқлаш, шу жумладан, тромбоэластографияни ҳам
• умумий клиник таҳлиллар
• биохимик таҳлиллар
• ўткир фазали оқсилларни аниқлаш
• ҳомиладорлик, диабет ва генетик касалликлардаги таҳлиллар

Лаборатория замонавий автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозланган, ушбу соҳадаги мутахассислар эса чет элда тегишли таълим олган бўлиб, 15 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга.

Сифатнинг мунтазам ташқи ва ички назорати ҳар бир олинган натижа ишончли бўлишига эришишда ёрдам беради. Лаборатория ўтказган таҳлилларнинг аниқлиги ва ишончлилиги жаҳоннинг энг обрўли референс-лабораториялари - RIQAS (Буюк Британия) ва ФСВОК (Москва) муассасалари томонидан берилган сертификатлар билан тасдиқланган.

Беморни рўйхатга олиш ва унга таҳлил натижалари берилишига қадар, бир нечта босқичда назорат амалга оширилади:

1. Беморни тайёрлаш, биоматериални олиш ва уни ташиш жараёнини назорат қилиш. Ҳар бир намунага индивидуал штрих-код белгиланади.

2. Биоматериал келиб тушганда, у кейинги таҳлил қилиш учун мақбуллик мезонларига мувофиқлиги жиҳатидан баҳоланади.

3. Текширув натижаси мутахассис томонидан унинг таҳлилий ишончлилиги жиҳатидан баҳоланади.

Intermed Innovation компанияси коронавирус касаллигига қарши курашда фаол иштирок этишда давом этади ҳамда Тошкент ва Наманган аҳолисига малакали тест синовларидан ҳамёнбоп нархларда тез ўтиш имкониятини беради.

Эпидемия бошланганида коронавирус инфекцияси кўпроқ ПЦР усули билан аниқланган бўлса, ҳозир антитаначаларнинг даражаси ва миқдорини ўлчаш долзарб бўлиб бормоқда. Бир қатор объектив сабабларга кўра, 70 фоизга яқин сезгирлик даражасига эга бўлган бурун-томоқдан ва бўғиздан суртма олиб ПЦР усулида текширишдан фарқли равишда, антитаначалар юзасидан тест синовлари 100 фоизга яқин сезгирликка эга бўлади.

Бундан ташқари, касалликнинг бир неча куни ўтганидан сўнг, ПЦР усулидаги тест манфий бўлиб қолади, қондаги антитаначалар эса бир неча ой давомида сақланиб қолаверади. Айнан шунинг учун ушбу тестни вакцина олишдан ёки эпидемиологик хавфли туманларга боришдан аввал топшириш муҳим. Шундай қилиб, SarS-CoV-2’га антитаначаларнинг миқдорини аниқлаш, киши у билан касалланганми, ва ҳозир унда иммунитет сақланиб қолганми, деган саволга аниқ жавоб беради.

Кўплаб кишилар коронавирус билан ёз ва кузда касалланганини алоҳида қайд этиш керак. Маълум давр ўтганда уларнинг антитаначалари миқдори энг қуйи чегарадан ҳам пасайиши, ва амалда такрорий юқиш учун имконият яратиши мумкин бўлади.

Intermed innovation’да сиз қонингиздаги антитаначалар даражасини тез ва сифатли аниқлашингиз мумкин. ПЦР усулида коронавирус бўйича текширув ва коронавирус касаллигига IgG, IgM антитаначаларнинг мавжудлигини аниқлаш тестлари бўйича 12 ёшгача бўлган болалар учун 15 фоиз, 16 ёшгача бўлган болалар учун – 10 фоиз, нафақахўрлар учун – 10 фоиз миқдорида чегирма мавжуд.

Манзиллар:

1. Intermed Innovation тиббиёт маркази, Чинобод кўчаси, 10А. Мўлжал: Шаҳристон метро бекати. 24/7
2. Олой бозорининг автомобиллар тўхташ жойидаги намуна олиш пункти. 24/7
3. Максим Горький кўчасидаги Sadaf шифохонасида жойлашган Intermed Innovation филиали. Соат 8:00дан 18:00га қадар.
4. Наманган шаҳри, NBU автомобиллар тўхташ жойидаги намуна олиш пункти. 24/7

Шунингдек, Intermed Innovation тиббиёт марказида сиз қуйидаги шифокорларнинг маслаҳатини олишингиз мумкин:

ЛОР, педиатр, гинеколог (катталар учун ва болалар учун), невропатолог (катталар учун ва болалар учун), эндокринолог (катталар учун ва болалар учун), пульмонолог-аллерголог (болалар учун), терапевт, кардиолог.

Хизматлар: УТТ, рақамли рентгенография, ЭКГ, Холтер усулида мониторинг қилиш, кольпоскопия.

Сайт: interlab.uz
Telegram-канал: t.me/intermed_innovation_uz
Facebook: fb.com/intermeduz
Instagram: @intermed.innovation
Call-марказ: 1156+998 78 148 22 88+998 97 757 88 22

Реклама ҳуқуқлари асосида
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей