1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
18 марта, 15:24 328 0

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” мансабдорлари пора билан ушланди

Улар истеъмолчидан сувга ноқонуний уланишига “кўз юмиши” эвазига пул талаб қилган.
“Тошкент шаҳар сув таъминоти” мансабдорлари пора билан ушланди
Фото: ИИВ
ИИВ хабарига кўра, 2021 йил 16 март куни фуқаро А.Э. ариза билан мурожаат қилиб, тадбиркорлик қилиш мақсадида Юнусобод тумани Марказ-6 даги бекатни ижарага олиб, бекатга ўтган сув қувурига уланиб, ҳисоблагич ўрнатганлигини ва ҳужжатлаштириш учун Тошкент шаҳар “Сувсоз" бошқармасига мурожаат қилганида, корхонанинг “Миролим” исмли ходими сув қувурини ўзбошимчалик билан улаганлигини рўкач қилиб, жаримага тортмаслик эвазига 3 млн сўм беришини талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Шу куни ўтказилган тезкор тадбирда, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ бўлим бошлиғи Ҳ.М. Тошкент шаҳар Учтепа ҳокимлиги яқинида ариза муаллифи А.Э. дан 3 млн сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ушланган шахс ушбу пулларни “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ директор ўринбосари П.Р.нинг топшириғига асосан олганлигини ва пулларнинг бир қисмини унга бериши лозимлигини маълум қилган.

2021 йил 17 март куни тезкор тадбир давом эттирилиб, П.Р. хизмат хонасида Ҳ.М.дан 3 млн сўм миқдоридаги пуллардан, 1 млн 800 минг сўмини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йил 17 март куни Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, П.Р. ва Ҳ.М.лар Жиноят процессуал кодекснинг 224-моддаси тартибида ушланган. Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей