1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
18 марта, 15:15 239 0

Сирдарёда кучли шамол банк томи ва электр узатиш тармоқларига шикаст етказди — видео

ФВВ эса Ўзбекистон аҳолисини уч кун кучли шамол эсиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Сирдарёда кучли шамол банк томи ва электр узатиш тармоқларига шикаст етказди — видео
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳудудидаги Халқ банки филиали биносининг томи кучли шамол сабабли қўпорилиб тушгани акс этган видеотасвир тарқалди.

Маҳаллий ОАВларга кўра, бу вақтда банк ходимлари бинонинг ичида бўлган. Қўпорилган том бинонинг фуқаролар бўлмайдиган қисмига тушган.

Воқеа жойига соат 9:30 ларда ФВВ Боёвут тумани бўлими мутахассислари етиб келган ва ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.

Кучли шамол эсиши натижасида Ховос, Боёвут туманлари ва Янгиер шаҳарида электр узатиш тармоқларига ҳам шикаст етган.

ФВВ эса Ўзбекистон аҳолисини уч кун кучли шамол эсиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Шу вақт ичида заруратсиз ташқарига чиқмаслик ва автомобиль эгаларидан автомобилларни дарахтлардан узоқроққа қўйишлари тавсия этилди.

Вазирликка кўра, жорий йилнинг 18 март кунидан 20 март кунига қадар республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с дан 23-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.



 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей