1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
18 марта, 12:49 204 0

Тест синовлари яна стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин

ДТМ ОТМларга 2021/2022 йилги кириш имтиҳонларида ўтган йилги тажрибани қўллаш вариантини кўриб чиқмоқда.
Тест синовлари яна стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин
Фото: xs.uz
Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаевнинг айтишича, айни пайтда тестларни ўтказиш бўйича икки хил сценарий устида иш олиб борилмоқда.

Тест синовлари анъанавий шаклда катта сиғимли биноларда ўтказилиши ёки пандемия шароитида тест синовларини 2020 йилдаги каби очиқ майдонларда ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Бунинг учун тест синови ўтказиладиган жойлар танланиб, режа-чизмалари тайёрланган. 50 460 нафар абитуриент учун мўлжалланган 103 та катта сиғимли ёпиқ бино, 60 570 нафар абитуриентга мўлжалланган 66 та стадион ва хиёбон тайёрланяпти.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей