1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
18 марта, 12:36 482 0

Тошкентда шахсий сир билан “шантаж” қилган икки аёл ушланди

Қиз ва она товламачилик йўли билан йигитнинг отасидан пул ундирмоқчи бўлди.
Тошкентда шахсий сир билан “шантаж” қилган икки аёл ушланди
Фото: Тергов департаменти
Тергов департаменти хабарига кўра, 46 ёшли Шавкат У. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 45 ёшли Зулфия А. қизи Мадина Р. билан унинг ўғли Достон У. ўртасидаги муносабатларни ошкор қилмаслик учун пул сўраётганини маълум қилди.

Аёл бунинг эвазига $600 талаб қилиб, $480 ва 1 050 000 сўмни товламачилик йўли билан олганидан сўнг яна унга $500 беришни талаб қилади.
15 март куни ўтказилган тезкор тадбирда соат Чилонзор метро бекати олдида Зулфия А. қизи Мадина Р. билан ушбу пулларни Шавкат У.дан олаётган вақтларида ушланганди.

Ушбу ҳолат бўйича Зулфия А. ва Мадина Р.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей