1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
18 марта, 10:33 233 0

Шахсга доир маълумотларни ноқонуний тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади

Жумладан, ушбу ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, 3 йилгача қамоққа олиш жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Шахсга доир маълумотларни ноқонуний тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади
Фото: proacademy.uz
Тегишли ҳужжат лойиҳаси билан Жиноят кодексининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Унга кўра, шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш, яъни шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда ошкор этиш, тарқатиш, эгасизлантириш, ўзгартириш, ишлаб бериш, қонун билан белгиланган мулкдор ва оператор томонидан шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича зарур ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўрмаслик, шахсга доир маълумотлар ўзгарган тақдирда, бу ҳақда ваколатли давлат органини хабардор этмаслик, башарти ушбу ҳаракатлар, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Шунингдек, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳолати маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (амалдаги тартибда 50 бараваригача) миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари (амалдаги тартибда 2 йилгача) ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей