1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
17 марта, 18:33 254 0

Ўзбекистонга келтирилган вакцинанинг самарадорлиги 70 фоиз – Баҳодир Юсупалиев

Қайд этилишича, аҳолини AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш ишлари Наврўз байрамидан сўнг бошланади. 
Ўзбекистонга келтирилган вакцинанинг самарадорлиги 70 фоиз – Баҳодир Юсупалиев
Фото: ССВ
Ўзбекистонга 660 минг дозаси келтирилган AstraZeneca вакцинаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан фавқулодда ишлатиш мумкин бўлган вакциналар рўйхатига киритилгани маълум қилинди.

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев 23 минг нафар кўнгиллида ўтказилган таҳлиллар асосида мазкур вакцинанинг самарадорлиги 70 фоиз дея баҳоланганини маълум қилди. 

–  Тўғри, айрим вакциналар 90 ёки 80 фоизлик самарадорликка эга бўлиши ҳам мумкин. Лекин 70 фоиз самарадорликка эга вакцина ҳам самарали ва эмлашга тавсия этиладиган вакцина ҳисобланади. 

Бироқ бу фақатгина мазкур вакцинани қўллаймиз, дегани эмас. Бундан ташқари бошқа вакциналарини ҳам олиб келиш бўйича музокаралар олиб бориляпти. 

Масалан, "Sputnik V" вакцинаси бўйича 1 миллион дозага шартнома ишлаб чиқилган. Шартномани айни пайтда Россия томони кўриб чиқмоқда, музокаралар якунига кўра вакцина Ўзбекистонга олиб келинади, - дейди Баҳодир Юсупалиев.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей