1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
17 марта, 13:57 291 0

Навоийда тадбиркорнинг ерини $150 мингга сотаётган фирибгар ушланди

Фирибгарлик билан МЧЖга тегишли ер майдонини ўзиники деб сотаётган фирибгар қўлга олинди.
Навоийда тадбиркорнинг ерини $150 мингга сотаётган фирибгар ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Навоий шаҳрида фуқаро Х.Т. фуқаро О.нинг ишончига кириб, аслида “Т.” МЧЖга тегишли М.Торобий кўчасида жойлашган 200 кв. метр ер майдонини 150 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлади. Бу ҳақда прокуратура департаменти хабар берди.  

Ўтказилган тезкор тадбирда, у 70 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ушбу ҳолат бўйича Х.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей