1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
17 марта, 10:25 551 0

Солиқ аудити ўтказиладиган компаниялар рўйхати эълон қилинди

Апрелдан солиқ органлари солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаётган хўжалик субъектларида аудит ўтказишни бошлайди.
Солиқ аудити ўтказиладиган компаниялар рўйхати эълон қилинди
Фото: Давлат солиқ қўмитаси
Давлат солиқ қўмитаси “Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бошқариш” тизими орқали солиқ хавфи даражаси ўта юқори бўлган 200 дан зиёд корхонани аниқлади

Жорий йилнинг 20 апрелидан ушбу корхоналарда босқичма-босқич солиқ аудити ўтказилади.

“Солиқ аудити ўтказиш фақатгина юқорида кўрсатилган фаолият турларига тааллуқли эмас. Агар солиқ тўловчиларда солиқлардан қочишнинг юқори хавф даражаси аниқланса, амалдаги қонунчилик талаблари доирасида солиқ аудити ўтказилади”, - дейилади хабарда.

Солиқ аудити 3 босқичда ўтказилади:

I-босқичда  2021 йил 20 апрелдан 56 та корхонага нисбатан солиқ аудити ўтказилади;

II-босқичда 2021 йил 1 июлгача юқори солиқ хавфи мавжуд бўлган 150 та корхона текширилади;

III-босқич 2021 йил 1 июлдан бошлаб ўтказилиши назарда тутилган. Бу босқичда дастлабки аниқланган маълумотлар асосида яна 500-800 та корхонада солиқ аудити ўтказилади.

Компанияларнинг тўлиқ рўйхати билан ҳаволада танишишингиз мумкин.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей