1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
17 марта, 08:21 213 0

Ўзбекистон 660 минг доза AstraZeneca (COVISHIELD) вакцинасини қабул қилди — фото

16 мартдан 17 мартга ўтар кечаси Тошкент халқаро аэропортига AstraZeneca вакцинасининг илк қисми олиб келинди, дея хабар бермоқда UzNews.uz мухбири. Яқин ойларда яна 1 596 000 доза вакцина етказилади.
Ўзбекистон 660 минг доза AstraZeneca (COVISHIELD) вакцинасини қабул қилди — фото
Фото: UzNews.uz
Бугун 17 март куни Ўзбекистон Эпидемияларга тайёргарликни таъминлаш мақсадида инновациялар учун коалиция (CEPI), Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс (GAVI), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)дан иборат бўлган COVAX глобал ҳамкорлиги доирасида 660 минг доза COVID-19’га қарши AstraZeneca (COVISHIELD) вакцинасини қабул қилди.

Ушбу 660 минг доза вакцина COVAX Ўзбекистон учун ажратган  2 256 000 доза вакциналарнинг биринчи қисмидир. Вакциналарнинг қолган қисми яқин ойларда етказиб берилади.  

“Бу бутун дунёда COVID-19’га қарши вакцинани адолатли тақсимлашни таъминлаш бўйича қўйилган тарихий қадам”, - деди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзаде.

Ушбу вакциналар билан республикада аҳолини короновирусга қарши эмлаш ишлари бошланади ва босқичма-босқич давом эттирилади. 

“ЖССТ олиб келган COVID-19’га қарши AstraZeneca/Oxford вакцинаси COVAX воситасида глобал даражада тарқатилишига имкон берди. Ўзбекистон AstraZeneca вакцинасини қабул қилаётган 49-давлатга айланди”, - дейди ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс.








Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей