1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Реклама
17 марта, 19:59 191 0

Марказий Осиёнинг йирик туристик оператори TUI Uzbekistan Шарм-эль-Шейхга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

Илк парвозлар Мисрнинг Nile Air авиакомпанияси томонидан амалга оширилмоқда.

Марказий Осиёнинг йирик туристик оператори TUI Uzbekistan Шарм-эль-Шейхга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

Мисрнинг энг машҳур курорт шаҳри – Шарм-эль-Шейхга ташриф буюриб, Қизил денгиз қирғоғида дам олишдан завқланиш учун энг яхши вақт келди. Сафарни унутилмас қилишда сизга TUI Uzbekistan туристик агентлиги ёрдам беради.

14 март куни Мисрнинг Nile Air авиакомпанияси Тошкентдан Шарм-эль-Шейхга қулай Airbus A320 авиалайнерида илк парвозни амалга оширди. Энди 14 мартдан 24 октябрга қадар ҳар якшанба куни завқли дам олиш учун тўғридан-тўғри Шарм-эль-Шейхга жўнаб кетиш имконияти бор.

Дам олишни нега айнан ҳозир банд қилиш керак?

Баҳорда фақатгина пляжда дам олишдан эмас, балки сувдаги фаол ўйин-кулги ва маҳаллий диққатга сазовор жойларни ўрганишдан ҳам баҳраманд бўлиш керак. Сиз маршрут ва нархлар ҳақида қайғурмаслигингиз учун, туристик оператор турли хил қизиқарли саёҳатларни таклиф қилмоқда.

Қоҳира музейи бўйлаб экскурсия, қадимий меъморий ёдгорликларга ташриф буюриш, квадроцикл ва туяда юриш, батискафда айланиш ёки дельфинлар билан сузиш – TUI Uzbekistan сиз учун дидингизга мос ҳар қандай экскурсияни ташкиллаштириб беради.

TUI Uzbekistan 7 ва 14 кечали турларни таклиф қилади. Тур нархига нималар киритилган?

• Тошкент – Шарм-эль-Шейх – Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри учиш, а/к Nile Air; 
• танланган меҳмонхонада яшаш;
• танланган концепцияга кўра овқатланиш;
• гуруҳли трансфер (аэропорт-меҳмонхона-аэропорт);
• тиббий суғурта;
• Тошкентга учиб келганда лаборатор ПЦР-тест.

Қўшимча хизмат сифатида ассистент кузатувида паспорт ва божхона текширувидан ўтиш, индивидуал экскурсиялар ва трансфер, автомобиль ва яхталарни банд қилиш таклиф қилинади.

Сафардан олдин TUI Uzbekistan ходимлари сизга юкларни ўтказиш, турли маҳсулотларни олиб ўтиш ва мамлакатда бўлиш қоидалари бўйича маълумот беришади. Ўз ишининг усталаридан иборат жамоа сайёҳларнинг ҳар қандай масалаларини ҳал қилишга тайёр.

Компания ҳақида

2020 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон бозорига Марказий Осиёнинг етакчи туристик компанияларидан бири - TUI Central Asia компанияси TUI Uzbekistan бренди остида кириб келди. Компанияга 2020 йилда МДҲ туристик операторлик бозори етакчиси – TUI Russia & CIS базасида асос солинган.

TUI Uzbekistan Туркия, Грузия, Миср, БАА, Мальдив ороллари, Таиланд, Европа Иттифоқи ва бошқа давлатларга пляж ва экскурсион турларни таклиф қилади.

«Биз одамларни бахтлироқ қиладиган дам олишни яратамиз. Сифатли оилавий дам олиш учун мижозларнинг биринчи рақамли танлови!»

Батафсил маълумот учун: +998 78 113-47-77
Instagram: @tui_uzb
Турларни Telegram'да банд қилиш: @tui_uzb
Telegram: t.me/tuiuzbekistan

Манзил: Мирзо-Улуғбек тумани, Шастри кўчаси, 26-уй. (Мўлжал: Dolce Italia кафеси)

Реклама ҳуқуқлари асосида

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей