1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
16 марта, 16:57 302 0

Ўзбекистонга COVID-19’га қарши 660 минг доза COVISHIELD вакцинаси келтирилмоқда

Мазкур вакциналар билан республика аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш ишлари бошланиши айтилмоқда.
Ўзбекистонга COVID-19’га қарши 660 минг доза COVISHIELD вакцинаси келтирилмоқда
Фото: lasflores.gob.ar/
Жорий йил 17 март куни Тошкент вақти билан соат 01:55 да Ҳиндистон давлатидан COVAX дастури орқали ЮНИСЕФ ташкилоти томонидан 1 млн 980 минг АҚШ долларилик 660 минг доза COVID-19’га қарши COVISHIELD (AstraZeneca) вакцинаси муравват ёрдами сифатида Тошкент халқаро аэропортига олиб келинмоқда. 

Таъкидланишича, ушбу вакциналар билан республикада аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари бошланади.

Йилнинг охирига қадар мамлакатга умумий миқдорда 20 фоиз аҳолини эмлаш учун етарли даражада вакцина, шприц ва хавфсиз утилизация қутилари етказиб берилиши кўзда тутилган. COVAX фонди ҳисобидан Ўзбекистонга 2,64 млн доза AstraZeneca вакцинасини, шундан 2021 йилнинг I-чорагида 35-40 фоизини, қолган қисмини II чоракдан дунё бўйлаб вакциналарнинг ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, босқичма-босқич етказиб берилиши маълум қилинган. 

Шунингдек, 2021 йил 5 март куни Ўзбекистонга шприц ва хавфсиз утилизация қутилари келган ва тақсимот асосида жойларга тарқатилган эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей