1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
16 марта, 15:34 200 0

Тошкентда аҳолининг норозилиги сабаб хусусий боғча қурилиши вақтинчалик тўхтатилди

Чилонзор туманида тадбиркор ва аҳоли болалар боғчаси қурилишини суд қарори чиққунига қадар кутишга келишишди.
Тошкентда аҳолининг норозилиги сабаб хусусий боғча қурилиши вақтинчалик тўхтатилди
Фото: Чилонзор тумани ҳокимлиги
Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Чилонзор тумани Қатортол маҳалласида жойлашган 17, 19 ва 20-кўп қаватли уйларга туташ ҳудудда хусусий МТТ қуришни бошлаган тадбиркор ва аҳоли ўртасида бўлаётган можаро бўйича маълумот берди.  

Маълум бўлишича, Чилонзор тумани ҳокимининг бу борада тегишли қарори қабул қилинган. Бироқ бу қарорга аҳолининг эътирози ҳисобга олиниб, ажратилган ер майдони бироз ўзгартирилган ҳолда янгидан қарор қабул қилинган. 

Унга кўра, Чилонзор тумани, 9-мавзе 17, 19 ва 20-уйлар оралиғида умумий майдони 0,15 гектар ер майдони “KARYERA OBRAZOVANIYA” МЧЖга хусусий болалар боғчасини янгидан ташкил этиш учун ажратиб берилган. 

Аниқланишича, ушбу ҳужжатлар тўпланган пайтда фаолият олиб борган маҳалла раиси ва ширкат раҳбарлари аҳоли билан маслаҳатлашмаган. МФЙ раиси томонидан баённома тузилган.

Айни пайтдаги маҳалла раиси Парда Эргашевнинг сўзларига кўра, аҳоли ҳудуддаги яшил майдонни сақлаб қолиш ниятида. Шу боис, маҳалла аҳолиси ўз норозилигини билдириб, ушбу низоли вазиятни суд орқали ҳал қилишга қарор қилган. 

Бугунги кунда аҳоли томонидан судга ариза топширилган ва иккала томон суд қарорини кутишга келишишган. Шу сабабли ҳозирда хусусий МТТнинг қурилиш жараёнлари суд қарори чиқишига қадар тўхтатилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей