1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
16 марта, 13:16 231 0

АҚШ экспертлари Ўзбекистондаги сув омборлари хавфсизлигини баҳолайди

Натижалар асосида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг оқибатларини таҳлил қилиш каби масалалар режалаштирилган.
АҚШ экспертлари Ўзбекистондаги сув омборлари хавфсизлигини баҳолайди
Фото: president.uz / Иллюстрация
АҚШлик экспертлар Сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекгидроэнерго”, “Давсувхўжаликназорат” инспекцияси ва бошқа тузилмалар вакиллари билан биргаликда 28 мартга қадар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги Ҳисорак ва Тўполон тўғонларини текширади.

“Дунё” АА хабарига кўра, шу мақсадда жорий йил 15 март куни АҚШ армиясининг муҳандислар корпуси гидротехник иншоотларнинг хавфсиз ишлашини мониторинг қилиш бўйича мутахассислари гуруҳи Ўзбекистонга етиб келди.

Натижалар асосида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг моделларини ишлаб чиқиш, оқибатларини таҳлил қилиш шунингдек, сув ўтказгичларининг техник мониторинги ва хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш режалаштирилган.  
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей