1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
16 марта, 11:09 523 0

Йигит шаръий никоҳдаги хотинининг отасини чопиб ташлади — видео

19 яшар куёв жанжал давомида ҳомиладор хотинига ҳам оғир жароҳат етказган.
Йигит шаръий никоҳдаги хотинининг отасини чопиб ташлади — видео
Фото: Видеодан кадр
Фарғона вилояти Бувайда тумани Оқтепа маҳалласида куёв қайнотасининг қотилига айланди. Воқеа тафсилотлари Zamon кўрсатувида маълум қилинди.

Йигит ўзи ва яқин қариндошлари билан аразлаб кетган хотинини қайтаришга бир неча марта уринган. Бир сафар у болта кўтариб келиб, пўписа ҳам қилгани аниқланди. Бироқ қайнотаси бунга рухсат бермаган. 

Маълум бўлишича, 3 мартга ўтар кечаси 19 ёшли куёв яна шаръий никоҳдаги хотини уйига келади.

Ўзаро жанжал вақтида йигит чопқи билан қайнотасига жароҳат етказади. Олинган тан жароҳатлари туфайли қайнота вафот этади.

Жанжал давомида йигит ҳомиладор хотинига ҳам чопқи билан оғир тан жароҳати етказган. Айни пайтда аёл Фарғона вилоят шифохонасида жонлантириш бўлимида хушсиз қолмоқда. 

Ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей