1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
15 марта, 17:55 298 0

Талабалар учун “Энергетика вазири стипендияси” таъсис этилди

Ушбу стипендия Ўзбекистондаги айрим ОТМ талабаларига нисбатан амал қилади.
Талабалар учун “Энергетика вазири стипендияси” таъсис этилди
Фото: Энергетика вазирлиги
Тегишли буйруққа асосан, энергетика вазири стипендияси 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети, “ММФИ” Миллий тадқиқот ядро университети ва “МЭИ” Миллий тадқиқот университетларининг Тошкент шаҳридаги филиалларида таҳсил олаётган 3 нафаргача бўлган энг иқтидорли талабаларига Ўзбекистонда ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараварида ҳар ойда тўлаб борилади.

Қайд этилишича, стипендиатларга “Энергетика вазири стипендияси соҳиби” кўкрак нишони ҳамда қимматбаҳо совғалар берилади.

Шу билан бирга, стипендиатларни ўқишни тамомлаганларидан сўнг вазирлик тизимидаги ташкилотларда иш билан таъминланиши кафолатланади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей