1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
15 марта, 16:09 477 0

“Сўғдиёна” – “Турон”ни бошқарган бош ҳакам футболдан четлатилди

У мазкур учрашувда “Турон” футболчисини тўпни қўли билан ўйнади дея баҳолаб, “Сўғдиёна” фойдасига пенальти белгилаганди.
“Сўғдиёна” – “Турон”ни бошқарган бош ҳакам футболдан четлатилди
Фото: Видеодан кадр
Бугун ЎФA Ҳакамлик қўмитаси “Сўғдиёна” – “Турон” учрашувига ҳакамлик қилган Виктор Серазитдиновнинг қарорларини ўрганиб чиқди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар берди.

Таҳлил натижасида, бош ҳакам Виктор Серазитдинов учрашувнинг 29-дақиқасида “Сўғдиёна” дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиламаганлиги аниқланди. 

Шунингдек, бош ҳакам 52-дақиқада “Турон” футболчиси ўз жарима майдонида тўпни қўли билан ўйнади дея баҳолаб, пенальти белгилаган вазият хато эканлиги Қўмита вакиллари томонидан қайд этилди.

Қўпол хатоларга йўл қўйганлиги ҳамда ушбу хатолар ўйин натижасига таъсир ўтказганлиги сабабли Виктор Серазитдинов ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди.

Шунингдек, ҳолат бўйича тегишли маълумотлар, учрашув қайдномаси ва инспектор ҳисоботи, видеоматериалларни ўрганиб чиқиш ишлари бошланди. Ноқонуний ҳолатлар аниқланган тақдирда ЎФA Этика қўмитаси тегишли тартибда кўриб чиқиб, якуний қарорларни қабул қилади.

Аввалроқ, “Турон” бош мураббийи Исломбек Исмоилов бош ҳакамнинг қарорларидан норози бўлиб, футболдаги коррупция ҳақида очиқ гапирган эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей