1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Тайинлов
15 марта, 14:48 301 0

Бир ҳафта ичида Beeline Uzbekistan’га иккинчи янги раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимга Beeline Georgia’ни бошқарган мутахассис тайинланди.
Бир ҳафта ичида Beeline Uzbekistan’га иккинчи янги раҳбар тайинланди
Фото: beeline.ge
VEON холдинг компанияси Анджей Малиновскийни 15 мартдан Beeline Uzbekistan бош директори этиб тайинлади. Бу ҳақда VEON компанияси Матбуот хизмати хабар берди.    

У бунга қадар Beeline Georgia’ни (Грузия) бошқариб келаётганди.

9 март куни компания Арташес Давтянни янги раҳбар бўлганини маълум қилганди. Қайд этилишича, Beeline Uzbekistan Арташес Давтянни ишга қабул қилиш жараёнини тугаллай олмаган.

Beeline Uzbekistan Сергей Афонин ўтган йил кузида ишидан кетиши ортидан бош директорсиз қолганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей