1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
15 марта, 14:08 1275 0

Самарқандда болаларни қасддан ўлдириб, ёқиб юборган аёл ушланди

У танишининг уйига ўғриликка тушганида тасодифан гувоҳ бўлиб қолган болаларни белкурак билан уриб ўлдирган.
Самарқандда болаларни қасддан ўлдириб, ёқиб юборган аёл ушланди
Фото: Самарқанд вилояти прокуратураси
Самарқанд вилояти прокуратураси хабарига кўра, жорий йил 14 март куни Пайариқ туманида яшовчи М.Т. ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 13 март куни вояга етмаган 2007 йил ва 2013 йилда туғилган фарзандлари яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини ва уларни топишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Пайариқ тумани А.Навоий маҳалласидаги ҳовлидан болаларнинг мурдаси қасддан ўлдирилиб, кейин ёқиб юборилиб, кўмилган ҳолатда топилган.

Аниқланишича, 2021 йил 13 март куни О.Т. таниши М.Т.нинг уйига ўғриликка кириб, хонадонда пул ва қимматли буюмларни қидираётган вақтида М.Т.нинг фарзандлари мактабдан келиб қолади ва унинг ўғрилигига гувоҳ бўлиб қолган. 

Шундан сўнг О.Т. ўз жиноятини яшириш мақсадида болаларни алдаб, ўзининг уйига олиб боради ва яшаш ҳовлиси ўртасида, ўша ерда турган ер ағдариш учун мўлжалланган белкурак билан дастлаб вояга етмаган А.Т.нинг бош ва бўйин қисмига зарб билан уриб, тан жароҳати етказиб, А.Т.га ёрдам бериш учун етиб келган акаси С.Т.ни ҳам ушбу белкурак билан бош ва бўйин қисмига уриб, тан жароҳати етказиб уларни қасддан ўлдирган.

О.Т. жиноятини яшириш мақсадида болаларнинг мурдасини ҳовлида ярим метр чуқур қазиб, чуқурга ташлаб, ғўзапоя ва ёғоч тахталар ёрдамида таналарини ёқиб юбориб, мурда қолдиқларини кўмиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 14 мартда ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "а, в, ж, о" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, О.Т. ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда. Жиноят иши тергови шахсан вилоят прокурори томонидан назоратга олинган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей