1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Об-ҳаво
15 марта, 13:09 276 0

Иш ҳафтасининг охирида Ўзбекистонга илиқ ҳаво қайтади

Айрим жойларда кундузги ҳаво ҳарорати +27 даражагача кўтарилади.
Иш ҳафтасининг охирида Ўзбекистонга илиқ ҳаво қайтади
Фото: Юрий Ким / UzNews.uz
Ўзгидромет хабарига кўра, 15 март куни республика ҳудуди антициклон таъсири остида бўлади. Кун давомида ҳаво ҳарорати +3...+8 даражагача кўтарилади.

16 ва 17 март кунлари антициклон периферияси Ўзбекистон ҳудудидан секин ортга чекинади, кечалари бироз совуқ сақланиб туради, кундуз эса аста-секин исийди ва чоршанба куни кундузги ҳарорат +9...+14 даражагача бўлади.

Ҳудудларнинг кўп қисмида ушбу кунларда ёғингарчилик кузатилмайди. Фақат Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафтанинг иккинчи ярми бошидан Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши бошланади.

Ҳаво ҳарорати айниқса кундузи кескин кўтарилади. Иш ҳафтасининг охирига келиб, ҳарорат кундузи +20...+25, жанубда эса +27 даражагача етади.

Қайд этилишича, 15-19 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей