1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
15 марта, 12:22 1536 0

Пойтахтда карантин талаблари яна кучайтирилади

Тошкент шаҳар ҳокими масъулларга амалдаги карантин талабларига аҳоли томонидан тўлиқ риоя этилишини назоратга олиш бўйича кўрсатмалар берди.
Пойтахтда карантин талаблари яна кучайтирилади
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Бугун Тошкентга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.  

Унда сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари ортаётганлиги бўйича Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳамда Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ахбороти тингланди.

Маълум қилинишича, мавжуд вазиятни назоратга олиш, пойтахтнинг барча туманлари, маҳаллалари, иш жойлари ва таълим масканлари, шунингдек, аҳоли кўп тўпланадиган бозорлар ва савдо марказлари, жамоат транспортларида амалдаги карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилинишини таъминлаш муҳимлиги айтилди.

Масъулларга Тошкент ҳудудида коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш ҳамда амалдаги карантин талаблари ва санитар-гигиена тартиб қоидаларига аҳоли томонидан тўлиқ риоя этилишини назоратга олиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей