1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
15 марта, 10:24 502 0

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш бўйича бир суткалик рекорд янгиланди

Республикада бир сутка давомида коронавирус инфекциясига чалинган 111 нафар бемор аниқланди. Бундай ҳолат 2020 йил 24 декабридан бери кузатилмаётганди. 
Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш бўйича бир суткалик рекорд янгиланди
Фото: Бухоро вилояти ҳокимияти
ССВ хабарига кўра, 2021 йил 14 март ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони сўнгги сутка давомида 111 тага ошиб 80 678 нафарни ташкил этмоқда.  

Энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида (93) аниқланган. Шунингдек, Андижон (4), Бухоро (1), Сурхондарё (1) ва Тошкент (12) вилоятларида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Охирги марта ўтган йилнинг декабрида энг кўп суткалик касалланиш 110 нафарни ташкил қилганди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 725 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей