1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
14 марта, 18:54 470 0

Тошкентда Сингапур ва Вестминстер талабалари ўртасидаги футбол жанжал билан тугади — видео

Вазирлик ҳодисага сабабчи бўлган мутасаддилар ва талабаларга нисбатан интизомий чоралар кўрилишини маълум қилди.
Тошкентда Сингапур ва Вестминстер талабалари ўртасидаги футбол жанжал билан тугади — видео
Фото: Видеодан кадрлар
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 13 март Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида пойтахтдаги 10 та хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаси жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича анъанавий 16-Талабалар лигаси бўлиб ўтган.

Мусобақанинг Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Халқаро Вестминстер университети жамоалари ўртасидаги баҳсда ўйин сўнгида икки талаба тортишиб қолган. Футболчиларнинг ўзаро тортишувига трибунадаги мухлислар ҳам қўшилган. Ўйин тўхтатилиб, институт ходимлари зудлик билан талабаларни ажратган ва тинчлантирган. Тортишувда ҳеч бир талаба тан жароҳати олмаган. 

“Вазирлик ушбу ҳолатни назоратга олиб, келиб чиқиш сабабларини ўрганди. Мазкур ҳолатнинг келиб чиқишига сабабчи бўлган мутасаддилар ва талабаларга нисбатан интизомий чоралар кўрилади”, дейилади вазирлик изоҳида.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей