1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Реклама
14 марта, 14:00 327 0

EducationUSA АҚШ коллежлари иштирокида виртуал кўргазма ўтказади

АҚШнинг аккредитациядан ўтган коллежлари вакиллари билан мулоқот қилиш, актуал маълумотларни ва сизни қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятини қўлдан чиқарманг.

EducationUSA АҚШ коллежлари иштирокида виртуал кўргазма ўтказади

Ҳозирги кунда АҚШ таълими дунёдаги энг яхшилардан бири ҳисобланади. Ҳар йили кўплаб одамлар Америкадаги ОТМ талабаси бўлишни орзу қилишади.

Агар сиз ҳам АҚШ коллежи ёки университетида ўқишни орзу қилаётган бўлсангиз, лекин, бунинг учун нималар кераклигини билмасангиз, сизга Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ҳузуридаги EducationUSA консультацион марказида ёрдам беришади.

EducationUSA консультацион маркази ўқишга топширишда ёрдам беради, сизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин бўлган бепул сессия ва тақдимотлар ҳамда индивидуал консультациялар ўтказади.

Сиз сизни орзуингиздан узоқлаштириб турган бор-йўғи бешта босқичдан ўтишингиз керак бўлади:

1. Ўзингизга мос келадиган ўқув муассасасини танлаш. АҚШда ОТМларнинг сони жуда катта, ўқув муассасасини танлашга олдиндан вақт ажратишингиз керак.

2. Молиявий имкониятларни ўрганиш. Дастлабки босқичлардаги энг муҳим масалалардан бири - бу ўқишингизни молиялаштиришни аниқлаштириб олиш. АҚШ таълими энг қимматлардан бири бўлишига қарамай, кўплаб ОТМлар стипендия ёки молиявий ёрдамнинг бошқа турларини таклиф қилишади.

3. Барча керакли ҳужжатларни тайёрлаш. Белгиланган муддатга улгуриш учун, ОТМ томонидан талаб қилинадиган ҳужжатлар тўплами билан олдиндан танишиб чиқинг.

4. Талабалик визасини олиш учун ҳужжат топшириш.

5. Кетишга тайёргарлик кўриш.

Ўз орзуингизни амалга оширишни 20 мартдан бошлашингиз мумкин!

EducationUSA сизларни Community College Virtual Fair виртуал кўргазмасига таклиф қилади, у ерда сиз уйдан чиқмаган ҳолда АҚШнинг аккредитациядан ўтган коллежлари вакиллари билан мулоқот қилишингиз, семинарларга ташриф буюришингиз ва вебинарларда иштирок этишингиз мумкин бўлади.

Шунингдек, сиз EducationUSA маркази консультантларига ўзингизни қизиқтирган саволларни беришингиз ҳамда актуал маълумот ва керакли жавобларни олишингиз мумкин бўлади.

Кўргазма ўтказиладиган сана: шанба, 20 март

Кўргазмада иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг.

Батафсил маълумотни марказнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан олишингиз мумкин:

Telegram: @EducationUSA_Tashkent
Instagram: @educationusa_uzbekistan

Реклама ҳуқуқлари асосида

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей