1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
13 марта, 14:52 256 0

Жозеф Байден Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади

АҚШ президенти Жозеф Байден Наврўз байрами муносабати билан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади.
Жозеф Байден Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади
Фото: Reuters
Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабарига кўра, 13 март куни АҚШ президенти Наврўз байрами муносабати билан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаган.

Қуйида табрикнинг тўлиқ матнини ўқишингиз мумкин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
 
Ҳурматли Президент жаноблари!

Сизга ва Ўзбекистон халқига Наврўз тинч, бахтли ва фаровон бўлишини тиламоқчиман.

Афғонистонда урушга чек қўядиган, барқарор ва дипломатик ечимни таъминлайдиган тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги биргаликдаги ишларимизда Наврўз байрами тинчлик ниҳоятда муҳим неъмат эканини эслатиб туради.

Жорий йилда Ўзбекистон мустақиллигига 30 йил тўлади. Кейинги йилларда Сиз муҳим ислоҳотларни амалга оширдингиз ва менинг Администрациям бу муваффақиятни давом эттириш учун мамлакатингиз билан ҳамкорлик қилишга тайёр.

Биз, шунингдек, беш йил аввал Давлат котиби Жон Керри раҳбарлигида бошланган «C5+1» мулоқоти доирасидаги ҳамкорлик давом этишидан умидвормиз.

Сизга ва Ўзбекистон халқига шу янги йилда ва янги баҳор фаслида энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Наврўз муборак!
 
Ҳурмат билан, Жозеф Робинетт Байден, Америка Қўшма Штатлари Президенти".
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей