1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
13 марта, 09:29 715 0

Фарғонада ери олиб қўйилишидан норози фуқаро Халқ қабулхонаси олдида томирларини кесишга уринди — видео

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога расмий баёнот берилди. Ҳолатга унинг узумчиликка мўлжалланган ер майдонига бўлган эгалик ҳуқуқи туман ҳокими томонидан бекор қилиниши сабаб бўлгани айтилмоқда.
Фарғонада ери олиб қўйилишидан норози фуқаро Халқ қабулхонаси олдида томирларини кесишга уринди — видео
Фото: Видеодан кадрлар
Ижтимоий тармоқларда Олтиариқ тумани Халқ қабулхонаси биноси олдида узумчилик учун ажратилган ер майдонининг олиб қўйилаётганини айтган мазкур туманда яшовчи фуқаро М.Б.нинг қўл томирларини ўткир тиғли жисм (лезвия) билан кесишга уринганлиги акс этган видеотасвирлар тарқалди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати Олтиариқ тумани Халқ қабулхонаси биноси олдида 2021 йил 11 март куни содир бўлган ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Ҳокимликка кўра, фуқаро М.Б. ҳақиқатан ҳам 11 март куни Олтиариқдаги туман Халқ қабулхонаси биноси олдида ўз қўл томирларига жароҳат етказишга уринган, бироқ туман ИИБ ходимларининг тезкор ҳаракатлари сабаб М. Бердалиевнинг ҳаракатлари охирига етмаган. У тиббиёт бирлашмасига олиб борилган ва унга биринчи ёрдам кўрсатилган. Айни вақтда эса соғлиғи ва ҳолати яхши.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги, вилоят Халқ қабулхонаси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши, вилоят прокуратураси ва вилоят ИИБ томонидан ўрганиш олиб бориш учун ишчи гуруҳ тузилган.

“Ишчи гуруҳ фуқарога узумчилик учун ер майдони ажратилиши, бу бўйича туман ҳокими қарорини бекор қилиниши билан боғлиқ ҳолатларни, фуқаро М.Б.ни бундай хатти-ҳаракат қилишга мажбурлаган сабабларни жойида ўрганиб чиқади. Ўрганиш натижалари юзасидан тез кунда қўшимча маълумот эълон қилинади”, дейилади ҳокимлик баёнотида.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей