1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
13 марта, 08:44 751 0

Сурхондарёда “тўсатдан” вафот этган фуқаро дўппосланган бўлиб чиқди

Бу ҳақда фуқаронинг вафоти куни ҳудудий ИИБга хабар келиб тушган.
Сурхондарёда “тўсатдан” вафот этган фуқаро дўппосланган бўлиб чиқди
Фото: Тергов департаменти
Тергов департаменти Ахборот хизмати хабарига кўра, Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида тўсатдан вафот этганлиги айтилган фуқаронинг аслида бошқа бир фуқаро томонидан калтаклангани аниқланди.

2021 йилнинг 10 март куни соат 15:20 ларда Жарқўрғон тумани ИИБга “Полвонлар юрти” МФЙда яшовчи 55 ёшли Эрназар Х. уйида тўсатдан вафот этганлиги юзасидан хабар келиб тушган.

Терговга қадар текширув давомида, 2021 йилнинг 9 март куни соат 19:30 ларда 39 ёшли Мухтор Т. фуқаро Эрназар Х.ни маст ҳолатда яшаш уйига келаётганлигини кўриб, у билан жанжаллашиб, танасининг турли жойларига тепиб тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан кетиб қолган. 

Эрназар Х. ариқда йиқилиб ётганлигини қўшнилари кўриб уйига олиб бориб қўйишган. Эрназар Х. олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Мухтор Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей